O‘zLiDePнинг ёшларга бағишланган лойиҳалари доирасида йигит-қизларнинг инновацион лойиҳаларига эътибор қаратилди
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис университетида “Креатив ёшлар” ҳамда “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Учрашувда креатив ташаббуслар ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан ёшларга стартапларни шакллантириш, уларни ривожлантириш ва бозор талабларига мос маҳсулот яратиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Бу эса иштирокчиларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини янада оширди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларининг янги ғоялари ва лойиҳалари билан ўртоқлашиб, тажриба алмашдилар. Уларнинг ташаббуслари орасида миллий маҳсулотлар яратиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ғоялар алоҳида эътиборга лойиқ бўлди.
Учрашув якунида бундай тадбирлар ёшларнинг салоҳиятини очиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келгусида рақобатбардош кадрлар сифатида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни фаол ҳаётий позицияга эга бўлишга ундаш устувор вазифа экани қайд этилди.