Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“OʻzLiDePда меҳмон” лойиҳаси ўтказилди

20.01.2025
971

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони машҳур блогер, ҳуқуқшунос ҳамда актёр Отабек Маҳкамов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот жараёнида Отабек Маҳкамов ўзининг шахсий тажрибалари, ҳуқуқий маслаҳатлари ва ёшлар учун долзарб бўлган ижтимоий масалалар бўйича фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашдаги муҳим омиллар, эркин фикр ва ташаббусларни ривожлантириш йўналишлари шунингдек, OʻzLiDePнинг сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

OʻzLiDeP волонтёрлари ўз саволлари билан тадбирда фаол иштирок этишди. Улар Отабек Маҳкамовнинг жавоблари орқали ҳуқуқий масалаларга доир аниқ тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган ташаббуслар партия раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?