“OʻzLiDePда меҳмонда” лойиҳаси ўтказилди
Навбатдаги очиқ-мулоқотга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Сиёсий фанлар доктори (DSc) профессор Камолиддин Мирааҳмедов ҳамда Тошкент давлат транспорт университети Сиёсий фанлар номзоди (DSc) доцент Бархаётжон Абдуллаев таклиф этилди.
“Ёшларнинг сиёсий жараёнларда иштирокининг концептуал асослари” мавзусида ўтказилган учрашувда партия вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ва уларда ёшлар иштирокининг аҳамияти шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда OʻzLiDeP томонидан амалга оширилаётган самарали лойиҳалар ҳамда сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.