Asosiy kontentga o‘tish
Жума 24-апрел 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Паркентлик хотин-қизлар “Саломатлик сари” акцияси доирасида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

22.04.2026
140

Паркент туманида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган тадбирлар инсон қадри ва фаровонлигини оширишга қаратилган амалий ишлар билан аҳамиятли бўлди. “Сой” маҳалласида “Саломатлик сари” акцияси доирасида гинеколог, невропатолог, ЛОР, окулист, терапевт, педиатр ва кардиологлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Мобил ЭКГ, УТТ ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган мутахассислар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, эрта ташхис ва касалликларнинг олдини олишга ҳисса қўшдилар.

Шунингдек, “Бир жамоада” акцияси доирасида тадбиркор аёл Сурайё Тилякова раҳбарлик қилаётган “Шабнам элегант” корхонасида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда корхонада аёллар, ёшлар ва имконияти чекланган шахслар учун яратилган меҳнат шароитлари, уларни иш билан таъминлаш бўйича амалий ишлар алоҳида таъкидланди. Бу каби ташаббуслар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Тадбирлар давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, имконияти чекланган фарзанди бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, “Умид” акцияси доирасида боқувчисини йўқотган Муяссар Рахимовага минипеч топширилди. Шунингдек, “Кексаларга меҳр” акцияси орқали ёлғиз кексаларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу каби аниқ ва манзилли ишлар аҳоли муаммоларини ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.  

Сайтни янги дизайни ёқдими?