Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 05-апрел 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Паркентлик ишбилармон аёл Дилфуза Шамсутдинова 100 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлади

31.03.2026
126

Ишбилармон аёл — маҳаллада барқарор ривожланиш ва бандликни таъминловчи муҳим куч. Паркент туманида амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида фаол ва ташаббускор аёлларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилмоқда. Хусусан, “DILFUZA DIZAYN” оилавий корхонаси раҳбари Шамсутдинова Дилфуза Михритдиновна бошчилигидаги жамоа бугунги кунда нафақат маҳаллада, балки халқаро бозорда ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

2015 йилда ташкил этилган мазкур корхонада бугун 100 дан ортиқ ишчи-ходимлар доимий иш билан таъминлангани, жумладан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлиги таъминланаётгани алоҳида аҳамиятга эга. Корхонанинг маҳсулотлари Россия ва Белорусия давлатларига экспорт қилиниб, юз минглаб долларлик ташқи савдо айланмасига эришилгани эса ишбилармон аёлнинг салоҳияти ва қатъиятини намоён этади.

Эътиборлиси, “DILFUZA DIZAYN” нафақат иқтисодий, балки ижтимоий йўналишда ҳам фаол. Кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор шахслар яшайдиган хонадонларга доимий кўмак бериб келинаётгани, шунингдек, халқаро мода намойишлари ва бизнес форумлардаги иштирок ва ютуқлар ушбу корхона фаолиятига берилган юксак эътирофдир. Бундай ишбилармон аёллар — маҳалланинг таянчи, жамият тараққиётининг ишончли пойдеворидир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?