Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Пайариқдаги сайёр қабулда 40 та мурожаат жойида ечим топди

17.06.2026
375

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида сайёр қабул ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, маҳаллий депутатлар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Қабул жараёнида 100 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Улар асосан кадастр, электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти ва ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлиб, 40 дан зиёд мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, ёш мутахассисларни ҳудудларга жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилиниб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этиш, одамларни ўйлантираётган масалаларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?