Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 12-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025 йилда олинган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида молиявий Ҳ И С О Б О Т И

16.03.2026
11

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилди ва 2006 йил 18 январда 563-п-сон билан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Партия ўз молиявий-хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партияларнинг устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида” Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Партия Уставига мувофиқ партияни молиялаштириш манбалари ҳудудий партия ташкилотлари ҳисоб рақамларига келиб тушган аъзолик бадаллари, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, юридик шахслар ва фуқароларнинг хайрия ёрдамлари, амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа барча тушумлар ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан иборат.
2025 йил 1 январь ҳолатига партиянинг ҳисоб рақамларидаги қолдиқ маблағлар 22 млрд. 353,1 млн. сўмни ташкил қилган. 2025 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 78 млрд. 307,9 млн. сўм келиб тушган, жумладан, устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 65 млрд. 989,7 млн. сўм, сайловларга тайёргарлик кўриш учун 7,2 млн. сўм, аъзолик бадалларидан 9 млрд. 878,7 млн. сўм, тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромад 270,2 млн. сўм, ҳомийлик ва хайрия ёрдамларидан 291,1 млн. сўм ва бошқа тушумлар 1 млрд 871,0 млн. сўм ни ташкил этган.
Партиянинг 2025 йилдаги Устав фаолиятини амалга оширишга қаратилган харажатлар 69 млрд. 578,7 млн сўмни ташкил этди, жумладан, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 48 млрд. 24,2 млн. сўм, хизмат сафари харажатлари 468,7 млн. сўм, дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар 8 млрд. 148,3 млн. сўм, асосий воситаларни сотиб олиш харажатлари 2 млрд. 861,2 млн. сўм, товар моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 400,5 млн. сўм, коммунал хизматларга харажатлар 638,0 млн. сўм, алоқа ва ахборот хизматлари 554,3 млн. сўм, ёқилғи харажатлари 560,1 млн. сўм, ижара харажатлари 263,6 млн. сўм, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш 4 млрд. 37,4 млн сўм, сайловларга тайёргарлик кўриш учун 7,2 млн. сўм ва бошқа харажатларга 3 млрд. 615,1 млн. сўм (жумладан: газетани қўллаш учун 900 млн. қўриқлаш хизмати учун 850 млн. ходимларни ҳар томонлама иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 950 млню, суғурта ва банк хизматлари учун 250 млн. ва бошқа харажатлар учун 665 млн. сўм) сарфланди.
2025 йилда партиянинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти тасдиқланган режа асосида йил давомида ҳудудий партия ташкилотлари томонидан партия Устави талаблари ҳамда партия интизоми тамойилларига риоя этилиши, аъзолик бадалларининг тўланиши ва келиб тушаётган маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши ва Низомда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тафтиш назоратлари ўтказилди.
Шунингдек, партиянинг молиявий ҳисоботи амалдаги қонунчиликка мувофиқ шакллантирилди. Ушбу ҳисоботлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ташқи молиявий аудитдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?