“Пойкент билимдонлари” тақдирланди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастуридаги “Бир кунда – 1000 китоб” акцияси доирасида Қоракўл туманида “Пойкент билимдонлари” китобхонлик танлови ташкил этилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Комилжон Рўзиев ташаббуси билан икки босқичда ўтказилган танловда иштирокчилар тест ва оғзаки саволлар орқали ўз билим ва саводхонлик даражасини намоён этдилар. Шунингдек, ўқувчилар томонидан бадиий асарлар асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеърлар ўқилди ҳамда шахмат мусобақаси ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, Нигора Бахтиёрова, Фарангиз Қодирова ва Рухшона Абдуллаевалар 1-ўринни эгаллади, мутлоқ ғолиблик эса Диёрбек Турсуновга насиб этди.
Ғолиб ва фаол иштирокчилар пул мукофотлари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай танловлар ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий дунёси ва интеллектуал салоҳиятини бойитишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.