Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP депутати ташаббуси: ярим асрлик эски устунлар ўрнига 40 та замонавий темир-бетон устун ўрнатилди

31.03.2026
258

"Халқ билан бирга" дастури доирасида Жиззах вилояти Кенгаши депутати Акмал Ахмедовнинг Шароф Рашидов туманидаги “Қатортоқ” маҳалласи аҳолиси билан ўтказган учрашувида кўтарилган муаммолардан яна бири ижобий ҳал этилди.

Хусусан, узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келган электр таъминоти муаммоси босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Энди мазкур маҳалла узлуксиз электр энергияси билан таъминланади. Қарийб ярим аср давомида хизмат қилган эски ёғоч устунлар ўрнига 40 дона замонавий темир-бетон устунлар ўрнатилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида нафақат “Қатортоқ”, балки унга туташ “Мулканлик” ва “Бўстон” маҳаллалари аҳолисининг ҳам электр таъминоти сифати сезиларли даражада яхшиланади. Аҳоли эса бундай эътибор ва амалий ислоҳотлар учун миннатдорлик билдирмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?