Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Президентимиз БМТ сессиясида инсоният тақдири учун долзарб ташаббусларни илгари сурдилар

24.09.2025
706

Президентимиз Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлаб, жаҳон ҳамжамияти учун муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлатимиз раҳбари нутқида минтақавий ҳамда глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, экологик муаммолар ва ёшлар масаласи алоҳида ўрин олди.

Хусусан, БМТ тузилмалари билан ҳамкорликда Марказий Осиё иқтисодий тараққиётига оид форум ўтказиш, саноатда “яшил” технологиялар хабини ташкил этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва демографик барқарорлик дастурларини амалга ошириш таклиф этилди. Шунингдек, халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича алоҳида резолюция қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Бундан ташқари, халқаро транзит коридорлари хавфсизлигини таъминлаш ва самарали логистика тизимини йўлга қўйиш мақсадида “Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш таклифи билдирилди. Шу билан бирга, рақамли тенгсизлик ва сунъий интеллектдан фойдаланишда мамлакатлар ўртасида адолатли имкониятларни таъминлаш масаласига тўхталиб, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида сунъий интеллект ечимларини умумжаҳон миқёсида беғараз алмашиш учун Халқаро ҳамкорлик механизмини ташкил этиш таклиф этилди.

Нутқда иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларга катта эътибор қаратилди. Президентимиз Оролбўйида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб, 2030 йилгача қуриб қолган денгиз тубининг катта қисмида яшил қопламалар яратилишини таъкидлади. Шунингдек, Сувни тежаш бўйича жаҳон форуми ташкил этилиши ва сув инқирозини глобал таҳдид сифатида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Ёшлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтар экан, тинчлик ва инсонпарварлик ғояларини ёш авлод онгига сингдириш муҳимлигини таъкидлаб, “Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш таклифини билдирди. Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази очилиши ва аждодлар меросининг БМТда тақдим этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий масалаларда фаол иштирокини намоён этди. Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият учун тинчлик, барқарор ривожланиш ва экологик муаммоларга ечим топишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

Сайтни янги дизайни ёқдими?