Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Пулли йўллар иқтисодий самарадорлик ва инвестицияларни жалб этишнинг кафолотига айланади

19.03.2026
363

Пулли автомобиль йўлларини жорий этиш мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилаётган муҳим ташаббуслардан биридир. Бу йўналиш нафақат йўллар сифатини яхшилаш, балки инвестицияларни жалб қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт оқимини самарали бошқариш имконини беради. O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида соҳа мутахассислари ушбу масаланинг иқтисодий ва амалий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Мамлакатимизда умумий узунлиги 700 км га яқин бўлган пулли автомобиль йўлларини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, жумладан, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ ва Урганч – Хива йўналишларида замонавий автомагистраллар қурилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар транспорт тизимини модернизация қилиш, ҳудудлар ўртасидаги алоқадорликни кучайтириш ҳамда транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Натижада ҳаракат тезлиги ошиши, вақт ва транспорт харажатлари қисқаришига эришилади.

Давра суҳбатида пулли йўлларни жорий этишда ижтимоий манфаатлар мувозанатини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Шунингдек, тарифларнинг адолатли белгиланиши, эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун имтиёзлар яратиш кераклиги таъкидланди. Тадбир якунида пулли йўллар тизимини иқтисодий самарадорлик кафолотига айлантириш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар тингланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?