Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 03-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қалқамада аҳоли муаммолари ўрганилди

05.06.2026
513

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ва “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати М. Бердиқулова ҳамда Чироқчи туман Кенгаши депутати Ф. Элмуродов Қалқама ва Қўрғонтепа маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан уй-жой қуришда кўмак бериш, ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ва трансформаторларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Барча мурожаатлар депутатлар ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича мурожаатларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари белгиланди. Бундай мулоқотлар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?