Қашқадарёлик фермерларнинг муаммолари депутатлар назоратига олинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги фермерлар билан учрашди.
“Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акцияси доирасида ўтказилган тадбирда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш, молиявий шаффофликни таъминлаш, киберхавфсизликни кучайтириш, банк кредитлари билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.
Дастлаб партия раиси А.Хаитов фермер ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг сайловолди дастуридаги устувор вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва O‘zLiDeP ҳамкорлигида амалга оширилаётган тадбирлар фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муаммоларига амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этиди.
Мулоқотда фермер ва тадбиркорлар кредит олиш ва солиқ йўналишларида ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Тадбиркорларнинг муаммолари депутатлар назоратига олинди ва уларни ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар билан ҳамкорлик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.