Қишга жиддий тайёргарлик ҳозирдан бошланди
Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика инфратузилмасини янгилаш, таъмирлаш, модернизация қилиш, иссиқлик станцияларини зарур ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, энергия етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Президентимиз куни кеча нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган хорижий лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича тақдимотни эшитиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар бердилар.
Энергияга бўлган талаб ортиб бораётган ҳозирги шароитда иқтисодиёт ривожини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш учун энергетика соҳасида ислоҳотлар изчил олиб борилаётганини эътироф этамиз.
Фикримизча, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлайди.
Қишга пухта тайергарликни ҳозирдан бошланаётгани белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун имкон беради. Муҳими, одамларни рози қилиш сиёсатини амалда руёбга чиқариш мақсадига хизмат қилади.
Актам ХАИТОВ,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси.