Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қизириқдаги сайёр қабулда 53 та мурожаат ечим топди

08.07.2026
275

O'zLiDeP Қизириқ тумани Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида 60 га яқин мурожаат тингланди. Улар асосан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, ер ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа долзарб масалаларга оид бўлди.

Мурожаатларнинг 53 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилотларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

«Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга тезкор ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?