Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қўқондаги сайёр қабулда 4 оилага имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди

11.07.2026
159

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қўқон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. 180 нафарга яқин иштирокчи қатнашган қабулда 58 та масала муҳокама қилиниб, 26 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди.

Сайёр қабул амалий натижалари билан аҳамиятли бўлди. 1 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 4 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, 4 та оилага имтиёзли кредит олишда кўмак кўрсатилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказилди, тадбиркорликни бошлаш истагидаги ёшларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Бундай сайёр қабуллар аҳолининг дардига қулоқ тутиш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган бу каби очиқ мулоқотлар халқ билан давлат ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаб, ҳар бир мурожаатнинг ечим топишига хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?