Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 21-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қорақалпоғистонлик илғор фермерлар тақдирланди

19.08.2025
111

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида “Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари” мавзусида амалий конференция бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП етакчиси А.Хаитов, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раҳбарияти ва республика фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ЎзЛиДеП раҳбари ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси Актам Хаитов давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига тизимли равишда кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида тўхталиб, имтиёзли кредитлар, уруғ ва кўчат учун субсидиялар фермерларни молиявий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.  

Тадбир давомида энг фаол ва намунали фермер хўжаликлари раҳбарларига “Илғор фермер” кўкрак нишони топширилди.

 – Сўнгги йилларда сабзавот ва полиз маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш имкониятига эга бўлдик, – дейди Элликқалъа тумани “Амиробод жайрони” фермер хўжалиги раҳбари, “Илғор фермер” кўкрак нишони соҳиби Режепбай Авезов. Имтиёзли кредитлар туфайли замонавий томчилатиб суғориш тизими сотиб олдик. Натижада ҳосилдорлик деярли икки баробар ошди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, agro.gov.uz платформаси орқали фермерлар учун ер ижараси, субсидиялар, уруғчилик, маҳсулотларни бозорга чиқариш ва сув ресурсларини бошқариш каби йўналишларнинг рақамлаштирилгани тармоқнинг янада шаффоф ва самарали фаолият юритишида туртки бўлаётгани таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?