Қорақалпоғистонлик ёшлар ЎзЛиДеП ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди
ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибо тадбири ташкил қилинди.
Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, парламентга ва маҳаллий Кенгаши депутатлигига номзодлар, электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерлар, партия фаоллари, талаба ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда партия етакчиси партиянинг сайловолди дастурида 5 та мақсад ва 500 та вазифани ўзида акс этганлиги, дастурда барча соҳалар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар илгари сурилганлигини қайд этди. Айниқса сайловолди дастурида ёшлар йўналиши бўйича профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, 2030 йилгача битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш кўлами 50 фоизга етказилиши учун барча чораларни сафарбар қиламиз. Жаҳондаги “Топ-500”даги хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш олий таълим тизими такомиллашувига хизмат қилади. Ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этамиз. борасидаги вазифалар ижросини назоратга олинишини таъминлаймиз. Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва илмий салоҳиятни 70 фоизга етказишга эришамиз. Келгуси йилларда олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш борасидаги вазифалар учрашув иштирокчилари томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
Учрашув давомида талаба ёшлар ҳам ЎзЛиДеП ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.