Қўшма йиғилишда ер ресурсларидан фойдаланиш ва рухсатномалар олиш тартибини соддалаштириш бўйича масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши ўтказилди.
Унда давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган V очиқ мулоқотида билдирилган фикр ва ташаббуслари мазмунидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги муҳим вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Тадбирда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга оширилган ислоҳотлар ва янгича ёндашувлар тўғрисида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида ўтган даврда эришилган натижалар таҳлил қилинди.
Янги ташаббуслар, солиқ ва молия соҳасидаги енгилликлар, ер ресурсларидан фойдаланиш, рухсатномалар олиш тартибини соддалаштириш каби йўналишлар муҳокама қилинди.