Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қўшработда сайёр қабул: мурожаатларга амалий ечим

11.07.2026
322

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўшработ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг бандлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар бўйича 90 га яқин мурожаати қабул қилиниб, 40 дан ортиғи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида Мустақиллик маҳалласи фуқароси Марҳабо Тошбаеванинг ўзини ўзи банд қилиш учун тикув машинаси ажратиш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал қилинди. Партия фаоли ва тадбиркор Тоғаева Фотима Бобақуловна томонидан унга тикув машинаси тақдим этиладиган бўлди.

Ҳар бир мурожаат эътиборда. Асосий мақсад — аҳоли муаммоларига амалий ечим топиш ва одамларни рози қилиш.

Сайтни янги дизайни ёқдими?