Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш – долзарб вазифа

19.09.2025
789

Жамиятимизда қурилиш соҳасида ислоҳотларни самарали ташкил этиш, аҳоли учун барпо этилаётган бино ва иншоотларнинг сифатини таъминлаш ҳамда назорат тизимини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда унинг парламентдаги фракцияси ташаббуси билан “Бино ва иншоотларнинг сифатсиз қурилиши, қурилиш назоратидаги камчиликлар ҳамда объектлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP вакиллари, депутатлар, мутасадди идоралар, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик иштирок этди. Суҳбатда қурилиш соҳасида кузатилаётган муаммолар – сифатсиз ишлар ва материаллар, техник назорат тизимининг самарасизлиги, лицензия беришда шаффофлик етишмаслиги, коррупция ҳолатлари ва объектлар хавфсизлигига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар қонунчиликни такомиллаштириш, назоратни кучайтириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар билдирдилар.

Давра суҳбатида маълум қилинганидек, Бош прокуратура ва Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганишларда 396 та сифатсиз қурилган объект аниқланган. 200 дан зиёд ҳолат бўйича судга даъво киритилиб, 100 дан ортиқ ноқонуний қурилиш бузилган.

Йиғилиш якунида қурилишда сифат ва хавфсизликни таъминлаш мамлакат тараққиёти ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишда устувор аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шу муносабат билан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли давлат органларига қонунчилик ва амалий ислоҳотларга оид таклифлар тақдим этиладиган бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?