Қуйи бўғин йиғилишида O'zLiDeP дастурий мақсад-вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди
Бугун “Ўзметкомбинат” АЖда O'zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комбинат раҳбарияти ва қуйи бўғин аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, саноат тармоқларини изчил ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини корхона жамоаси ўртасида кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бошланғич партия ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, партиянинг дастурий вазифаларини кенг тарғиб этиш ва жамоанинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.