Шанба 03-Май 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Риэлторлар томонидан билдирилган таклифлар Парламентда муҳокама қилинади

02.05.2025
87

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ва унинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва молия, Адлия вазирликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Риэлторлик ташкилотлари уюшмаси ва Риэлторлик Гильдияси вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида қонун лойиҳасининг асосий қоидалари, риэлторлик фаолиятини тартибга солишнинг амалий жиҳатлари, риэлторлик соҳасида касбий стандартларни жорий этиш ва бозор субъектларининг жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасининг тегишли бандлари бўйича муҳокма қилинган таклифларни Парламент муҳокамасига киритишга келишиб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?