Сайёр қабул: 267 иштирокчи, 216 мурожаат ва амалий ечимлар
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида O‘zLiDeP ташаббуси билан “Халқ билан бирга” дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди. Унда 267 нафар иштирокчи, шундан 216 нафар фуқаро ва 51 нафар депутатлар ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари қатнашди. Қабул давомида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, муаммолар жойида ўрганилди.
Жами 216 та мурожаат қабул қилиниб, 78 та масала кўтарилди. Шундан 43 таси жойида ижобий ҳал этилди, 26 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 та масала эса назоратга олиниб, қўшимча ўрганишга йўналтирилди. Асосий мурожаатлар бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар ва ижтимоий ёрдамга оид бўлди.
Сайёр қабул доирасида ижтимоий ёрдамлар ҳам кўрсатилди. Жумладан, 2 нафар фуқарога жами 100 млн сўм моддий ёрдам ажратилди, 10 нафар эҳтиёжмандга 10 млн сўмдан кўмак берилди. Шунингдек, 10 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 та хонадонга чорва (қўй) етказиб берилди, 10 нафарга тиббий йўлланма тақдим этилди.
Бундан ташқари, 2 та оилага қуёш панеллари ўрнатиш бошланди, 2 нафар ёшга компьютер жамламаси берилди. Умуман, сайёр қабул ҳар бир мурожаатга ечим топиш, аҳоли дардини эшитиш ва “Халқ билан бирга” тамойилини амалда таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.