Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Самарқандда “Ёш фермерлар тажриба мактаби” фаолияти йўлга қўйилди

11.06.2026
458

Самарқанд туманидаги “Аъзам Азамат Агро” фермер хўжалигида O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурий доирасида “Ёш фермерлар тажриба мактаби” ташкил этилди.

Тадбирда партия вакиллари, фермерлар, соҳа мутахассислари ҳамда ёш тадбиркорлар иштирок этиб, қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувлар, агротехнологиялар ва фермерликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тажриба мактаби орқали ёшларга фермерлик фаолиятини йўлга қўйиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва бозорга чиқариш бўйича амалий билимлар берилади.

“Аъзам Азамат Агро” фермер хўжалиги бугунги кунда ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишларда самарали фаолият юритиб, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Янги ташкил этилган “Ёш фермерлар тажриба мактаби” эса қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиққан ёшлар учун тажриба ва билим олиш майдони бўлиб хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?