Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сайхунободлик сайловчилар ЎзЛиДеП учун овоз беришади

18.10.2024
1009

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Сирдарё вилоят Сайхунобод туманидаги “Politex Sirdaryo”да сайловчилар билан учрашди. Учрашувда партия раиси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оммалаштирилаётган Сайхунобод тажрибаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбирда мазкур тажрибани янада оммалаштириш ва шу орқали тадбиркорлар сафини кенгайтириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш Жаҳон савдо ташкилотига киришни жадаллаштириш учун тадбиркорларга берилган имтиёзлар адолат ва тенглик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга эриши ЎзЛиДеПнинг устувор вазифасидир.

Бундан ташқари, партия келгуси беш йилликда “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилиш, йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароит яратишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Учрашув иштирокчилари партиянинг саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш ва 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўринларини яратиш, кичик саноат зоналарида инвестиция мажбуриятини бажарган тадбиркорларга ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат беришнинг қонуний асосларини яратиш, кредит ресурслари таннархини пасайтириш орқали кредит фоизларини 3-4 бандга камайтириш каби ЎзЛиДеПнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Учрашув якунида сайловчилар партия кўтариб чиқаётган ғояларни эътироф этишиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеП учун овоз беришларини таъкидлашди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?