Сайёр қабул: 1000 дан зиёд хонадон, 235 нафар иштирокчи, 147 та ечим
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Шайхонтоҳур туманида навбатдаги “Сайёр қабул” ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Тадбирда 235 нафардан зиёд фуқаро қатнашди ва 147 та мурожаатга ечим топилди. Сайёр қабулдан олдин маҳаллаларда 1000 дан ортиқ хонадон ҳолидан хабар олиниб, аҳолининг муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, қабул доирасида ёлғиз кексалар ва эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди. Ногиронлиги бўлган фуқароларга эшитиш мосламалари, беморларга бепул даволаниш йўлланмалари берилди, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Бир қатор оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон, маиший техника ва бошқа зарур жиҳозлар етказиб берилди.