Сайёр қабул: мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Фориш туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда масъуллар иштирок этиб, аҳолининг муаммо ва таклифларини тинглади.
Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик ва бошқа ижтимоий масалаларга оид 26 та мурожаат қабул қилинди. Шундан 19 таси жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса масъуллар назоратига олинди.
Сайёр қабулда кўтарилган масалалар бўйича амалий чоралар кўрилаётгани аҳолининг ҳам розилигига сабаб бўлди. Фуқаролар ўзларини қийнаб келган муаммоларига эътибор қаратилаётгани, мурожаатлари тингланиб, аниқ ечимлар белгиланаётганидан мамнун эканини билдирди.