Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сайёр қабулда карманалик 43 та фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди

25.06.2026
356

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Кармана туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида маҳалла аҳолиси томонидан бандлик, йўл таъмири, электр таъминоти, ижтимоий ёрдам ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид 52 та мурожаат билдирилди.

Мурожаатларнинг 43 тасига жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ечим топилди. Қолган масалалар бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Тадбир давомида фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, ҳудудларни янада ривожлантиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва халқ билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?