Сергелида сайёр қабул: 149 та масала жойида ечим топди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Сергели туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда партия вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Сайёр қабулда 225 нафар фуқаро иштирок этиб, улар томонидан кўтарилган 149 та масалага жойида ечим топилди. Шунингдек, тадбир олдидан 1000 дан ортиқ хонадонга ташриф буюрилиб, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида эҳтиёжманд фуқароларга эшитиш мосламалари, бепул даволаниш йўлланмалари, озиқ-овқат, дори-дармон ва рўзғор буюмлари топширилди, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга ҳам кўмаклашилди.
Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш ва одамларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.