Шаҳрихонда “Ёш фермерлар мактаби” ташкил қилинди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Шаҳрихон туманидаги “Дориломон” маҳалласида “Ёш фермерлар мактаби” ташкил қилинди.
Ушбу лойиҳа доирасида ёшлар фермерликнинг назарий асослари билан бирга амалий кўникмаларни ҳам ўзлаштирмоқда. Улар етиштириш технологиялари, ердан самарали фойдаланиш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича билимларини бойитмоқда.
Шунингдек, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этилган ўқув-семинарлар давомида иштирокчилар замонавий агротехнологиялар, инновацион ечимлар ва бозор талабларига мос ишлаш усуллари билан танишдилар. Ёшлар лабораториялар, тажриба майдонлари ҳамда инновацион корхоналар фаолиятини кўздан кечириб, назарияни амалиёт билан боғлаш имконига эга бўлдилар.
Мутахассислар томонидан берилган маслаҳатлар ва амалий машғулотлар ёшларда фермерликка бўлган қизиқишни янада оширди. Энг муҳими, уларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва замонавий ёндашувлар асосида ишлаш кўникмалари шаклланмоқда.