Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ширинда “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг шаҳар босқичи якунланди

22.09.2026
28

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят ва Ширин шаҳар Кенгашлари томонидан “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловда 8 нафар иштирокчи ўз бизнес лойиҳалари, қўл меҳнати намуналари ва тадбиркорлик фаолияти натижаларини тақдим этди. Якунларга кўра, “Ватанпарвар” МФЙдан Гулшода Юсупова 1-ўринни, “Бунёдкор” МФЙдан Шаҳноза Яхёева 2-ўринни, “Дўстлик” МФЙдан Нодира Мухторова 3-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керак, танлов ғолиби Гулшода Юсупова декоратив гулчилик соҳасида 3 йилдан буён фаолият юритиб, бугунги кунда 10 нафар аёлни доимий иш билан таъминлаган. Айни пайтда 20 нафардан зиёд қизларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўргатмоқда. У келгусида иш ўринлари сонини 50 тага етказиш ва маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилишни мақсад қилган.

Танлов якунида ғолибларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бу каби тадбирларнинг хотин-қизларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти яна бир карра эътироф этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?