Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Шофирконда “Яхшилик марафони” акцияси ўтказилди

22.06.2026
305

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Шофиркон туманида “Яхшилик марафони” акцияси ташкил этилди.

Акция давомида партия фаоллари, депутатлар, ёшлар ва волонтёрлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Эҳтиёжманд хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, “Шодлик” маҳалласида яшовчи Ҳакима ая Ҳакимовага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди, “Бобоҳайдар” маҳалласидаги Олия Мухаммедовага эса ногиронлик аравачаси берилди.

Мазкур акция меҳр-оқибат, саховат ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?