Шофирконлик ишбилармон аёллар ҳар соҳада пешқадам эканлигини намоён этишди
Шофиркон туманида ўтказилган “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳияти, меҳнатсеварлиги ва ташаббускорлигини яна бир бор намоён этди. Танловда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, деҳқончилик, тикувчилик ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритаётган аёллар ўз тажрибаси ва маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Танлов якунига кўра, “Тезгузар” маҳалласида иссиқхона хўжалигини йўлга қўйган тадбиркор Замира Ғайбуллаева 1-ўринни, “Котиён” маҳалласи моҳир каштачиси Маржона Ҳамидова 2-ўринни, “Калон” маҳалласи чевар тикувчиси Фотима Ашурова 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича муносиб тақдирланди.
Бундай танловлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Шофирконлик ишбилармон аёлларнинг ютуқлари эса маҳаллалар тараққиёти ва юрт иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган эзгу ишлар самарасининг яна бир ифодасидир.