Шовотдаги маҳорат дарси орқали 4 нафар аёл ишга жойлашди
O‘zLiDePнинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Шовот туманидаги “ARTATEX” корхонасида хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган 30 дан ортиқ аёл-қизлар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик сирларини бевосита жараённинг ичида ўрганишди.
Энг муҳими, маҳорат дарси амалий натижа билан якунланди: 4 нафар хотин-қиз шу ернинг ўзида доимий ишга жойлаштирилди.
Маълумот ўрнида, ушбу корхонада бугунги кунда 200 дан ортиқ аёллар меҳнат қилмоқда, уларнинг 20 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларидир. Партиямиз аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали оилалар фаровонлигига ҳисса қўшишда давом этади.