Сирдарёлик тадбиркорларга рақамли фирибгарликдан ҳимояланиш усуллари ўргатилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Сирдарё вилоятида тадбиркорларни рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг киберсаводхонлигини оширишга қаратилган “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Солиқ бошқармаси ва тадбиркорлар иштирок этди. Учрашувда замонавий кибержиноятларнинг кенг тарқалган турлари, улардан ҳимояланиш усуллари ҳамда рақамли хавфсизлик қоидалари хусусида амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбирда интернет фирибгарлигининг кенг тарқалган усуллари, электрон тўловлар хавфсизлиги, шахсий ва корпоратив маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Киберхавфсизлик — тадбиркорнинг маблағлари, маълумотлари ва келажагини ишончли ҳимоя қилиш кафолати экани қайд этилди.