Соҳибқирон мероси — ёшлар тарбиясида мустаҳкам пойдевор
Амир Темур таваллуди муносабати билан юртимизда қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири сифатида Бухорода ташкил этилган давра суҳбати кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Унда тарихчилар, зиёлилар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, буюк саркарда ва давлат арбобининг бой мероси, давлат бошқарувидаги донишмандлиги ҳамда илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбир давомида “Темур тузуклари” асарининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда илгари сурилган адолат, тартиб-интизом ва ватанпарварлик ғоялари бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Шунингдек, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда Амир Темур сиймосининг ўрни беқиёс экани қайд этилди.