Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш тарафдоримиз

27.09.2024
899

ЎзЛиДеПнинг мамлакатимизда қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш мақсадида амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Шунингдек, мулк солиғи ставкаси 5% дан 1,5% га, ҚҚС ставкаси 20%дан 12%га туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки 2 баравар камайтирилди.

Айни йўналишдаги ислоҳотларни давом эттириш мақсадида партиямиз ўз Сайловолди дастурида солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш масалаларини киритган.

Содда ва адолатли солиқ тизими тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг энг мақбул йўлларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, замонавий бизнесда солиқ маъмурчилиги тадбиркорлар учун молиявий ҳисоб-китобларнинг тўғри ва аниқ бўлишига хизмат қилади. Соддалаштирилган солиқ маъмурчилиги давлат даромадларини йиғишни таъминлабгина қолмай, қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Самарали солиқ маъмурияти инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиш орқали корхоналарнинг рақобатбардош устунлигига сезиларли таъсир кўрсатади. Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мамлакатимизда иқтисодий ўсишни ва инновацияларни рағбатлантирадиган янада мустаҳкам ва рақобат муҳитига йўл очиб беради.

Тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, солиқ юкини янада камайтириш, соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш орқали солиқ идоралари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотда инсон омилини кескин чеклаш мақсадида партиямиз ўз сайловолди дастурида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда.

Партиямизнинг мазкур ташаббуси ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва ғояларига содиқ эканлигидан далолат беради. Шунингдек, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши тадбиркорларга енгилликлар бериш орқали янги тадбиркорлик субъектларининг вужудга келишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. Буларнинг барчаси якунда аҳоли фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиёти барқарор ривожланишини таъминлайди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?