Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сўнгги саккиз йилда профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши 4,5 карра ўсди

29.09.2025
2153

O`zLiDeP ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими Олмазор туман Кенгаши билан ҳамкорликда Сарбон хусусий университетининг пойтахтимиздаги филиалида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тантанали тадбирдаги нутқининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Гульшана Худоярова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Дилдора Рустамова партия фаоллари, профессор ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда сўнги саккиз йилда таълим ва илм-фанга харажатлар 6 карра оширилиб, 378 триллион сўмга етгани, олийгоҳлар сони 77 тадан 202 тага, жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етгани қайд этилди. Ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2016 йилга нисбатан ўртача 2,5 марта, профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши эса 4,5 карра ўсгани таъкидланди.

Тадбирда олий таълимдаги ислоҳотлардан асосий мақсад Ўзбекистонни минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантириш экани эътироф этилди.  

Сайтни янги дизайни ёқдими?