Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Юракка йўл” акцияси доирасида маҳаллалардаги оилалар ҳолидан хабар олиняпти

23.04.2026
276

Инсон қадрини улуғлаш — жамият тараққиётининг энг муҳим мезонларидан бири. O‘zLiDeP ташаббуси билан Хоразм вилояти Хонқа туманида амалга оширилаётган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури айнан шу эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этмоқда. Аҳоли хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитини ўрганиш, муаммоларини тинглаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш орқали инсонга бўлган эътибор янада кучаймоқда.

“Юракка йўл” акцияси доирасида маҳаллалардаги кўплаб оилалар қамраб олиниб, уларга зарур мебел жиҳозлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу нафақат турмуш шароитини енгиллаштирди, балки инсонлар қалбида ишонч ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамлади. Самимий мулоқотлар ва маънавий қўллаб-қувватлаш эса одамларга янги куч ва руҳ бағишлади.

Шунингдек, “Кексаларга меҳр” акцияси орқали ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Волонтёрлар иштироки бу жараёнга алоҳида мазмун бағишлаб, авлодлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлади. Бундай хайрли ташаббуслар инсон қалбига йўл топиш, уни қўллаб-қувватлаш ва қувонтириш — энг олий қадрият эканини яна бир бор намоён этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?