Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Халқ билан бирга” дастури доирасида мирзачўллик 45 нафар хотин-қиз бепул кўрикдан ўтказилди

17.04.2026
424

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Саломатлик сари” акцияси бўлиб ўтди.

Акция доирасида Мирзачўл туманидаги “Ибн Сино издошлари” МЧЖга қарашли клиникада бепул тиббий кўрик ташкил этилди. “Мустақиллик”, “Ғалаба”, “Дўстлик”, “Гулзор”, “Ипак йўли” ва “Боғбон” маҳаллаларида яшовчи 45 нафар хотин-қизлар малакали терапевт, кардиолог, гинеколог ва бошқа йўналишдаги шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчиларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Бундай амалий ташаббуслар жамиятда соғлом авлодни шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?