Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сурхондарёлик тадбиркор “Рожа” помидорининг бир тупдан 5 килограмм ҳосил олмоқда

27.02.2026
399

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида навбатдаги манзил Термиз туманидаги “Хумойиддин-Фарангиз” оилавий корхонаси бўлди. 2020 йилда ташкил этилган ушбу корхона 2 гектар майдонда фаолият юритиб, иссиқхона хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаб келмоқда. Айни пайтда корхонада 9 нафар доимий ва 10 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда.

Ташриф давомида корхона раҳбарияти томонидан иссиқхона фаолияти, агротехник тадбирлар ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилганидек, “Рожа” навли помидор экилиб, бир тупдан ўртача 4,5–5 килограмм ҳосил олинмоқда ҳамда ҳозиргача тўртинчи маротаба ҳосил терими амалга оширилган. Етиштирилган маҳсулотлар асосан ички бозорларга етказиб берилмоқда.

Учрашув чоғида қиш мавсумида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниб, қайта тикланувчи энергия манбаларидан, хусусан, қуёш панелларидан фойдаланиш имкониятлари бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, агрономлар учун махсус уюшма ташкил этиш таклифи илгари сурилиб, бу ташаббус ҳудудда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, тажриба алмашинуви ва барқарор даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?