Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутатлар ташаббуси билан ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмоқда

10.06.2026
295

Жиззах вилоятида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ташаббуси билан аҳолини қийнаётган қатор муаммоларга амалий ечимлар топилмоқда. Хусусан, Зарбдор туманида 11-Оқбулоқ сайлов округидан сайланган депутат Тўлқин Қодиров ташаббуси билан Оқбулоқ МФЙнинг Янги давр кўчасида ички йўлларни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида қишда лой, ёзда чанг бўлиб аҳолига ноқулайлик туғдириб келган кўча йўллари қисқа муддатда таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Зомин туман Кенгаши депутати Мухаммади Ғоибназаров томонидан “Ниҳол” маҳалласидаги эскирган электр симёғочлари бўйича депутатлик сўрови чиқарилди. Муаммо жойига чиқиб ўрганилиб, ҳудудга янги бетон устунлар олиб келинди ва эски симёғочларни алмаштириш ишлари бошланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?