Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тадбиркорлар киберхавфсизлик бўйича билимларини оширмоқда

16.07.2026
511

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида тадбиркорларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси ўтказилди. Лойиҳанинг асосий мақсади тадбиркорларнинг киберхавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлди.

Лойиҳа давомида мутахассислар фишинг, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сохта овоз ва видеолар орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар ҳақида тушунчалар бериб, бундай хавфларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар билан ўртоқлашди.

Қатнашчилар ахборотларни ишончли ҳимоя қилиш, рақамли маданиятни юксалтириш ва замонавий технологиялардан хавфсиз фойдаланиш бўйича фикр алмашдилар. Бу каби учрашувлар тадбиркорларнинг рақамли саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, лойиҳада давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтириш, киберхавфсизлик бўйича доимий ўқувлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Тадбир якунида бир гуруҳ тадбиркорлар O'zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

Бугун рақамли иқтисодиёт шароитида бизнесни ривожлантириш учун нафақат янги технологиялардан фойдаланиш, балки улардан хавфсиз фойдаланиш ҳам муҳимдир. Киберхавфсизлик маданиятини юксалтириш тадбиркорликни барқарор ривожлантириш ва рақамли иқтисодиёт имкониятларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?