Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан Якуний ҳисоботи
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 969-сон қарорига асосан ЎзЛиДеП томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан 2024 йил 15 ноябрь ҳолатига якуний ҳисоботи тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловида иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясидан ЎзЛиДеПнинг ҳисоб рақамига жами 12 141 150 000 сўм маблағ келиб тушган.
Ажратилган давлат маблағлари оммавий ахборот воситалари, номзодлар ва унинг ишончли вакиллари ишини ташкил этиш, умумпартиявий ва бошқа сайловолди ташвиқоти тадбирларини ташкиллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг сайловолди штаби томонидан 12 141 150 000 сўм маблағ ажратилган, жумладан:
1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти учун
2 130 845 300 сўм (телевидение – 1 млрд. 138 млн. 656 минг 600 сўм, интернет ва ижтимоий тармоқлар – 987 млн. 448 минг 700 сўм, босма нашрлар – 4 млн 740 минг сўм);
2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти учун 8 201 987 900 сўм (ташқи реклама – 1 млрд. 956 млн. 837 минг 700 сўм, босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материаллари – 6 млрд. 236 млн. 114 минг 100 сўм);
3. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари учун
1 808 316 900 сўм (Конгресс ўтказиш билан боғлиқ харажатлар – 419 млн. 860 минг 800 сўм, номзодларни суратга тушиш харажатлари – 86 млн. 643 минг сўм, овоз кучайтирувчи аппарат – 26 млн. сўм, сайловолди ташвиқот ва тарғибот тадбирлар учун – 1 млрд. 226 млн. 773 минг 800 сўм ва банк хизмати – 49 млн.39 минг 200 сўмни ташкил этди.
2024 йил 15 ноябрь ҳолатига партиянинг ҳисоб рақамида маблағ қолдиғи мавжуд эмас.