Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси: Қибрайда болажонларга қувонч улашилди

27.07.2026
335

Қибрай туманида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Тадбиркорлардан болажонларга” хайрия акцияси доирасида эзгулик ва саховатга бой тадбир ўтказилди. Бунёдкор маҳалласидаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган тадбирда партия вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, болажонларга меҳр ва эътибор улашдилар.

Тадбир давомида тарбияланувчилар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг тайёрлаган қувноқ чиқишлари томоша қилинди. Болаларга эсдалик совғалари, ширинликлар ва музқаймоқлар тарқатилиб, уларнинг беғубор табассумлари тадбирга ўзига хос файз бағишлади.

Бундай хайрли ташаббуслар ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш ва жамиятда меҳр-оқибат, саховат ҳамда инсонпарварлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. “Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси орқали юртимизнинг турли ҳудудларида болалар қалбига қувонч ва илиқлик улашишдек эзгу ишлар изчил давом этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?