Тажрибали тадбиркор хотин-қизларга маҳорат дарси ўтказди
O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Бугуннинг тадбиркор аёли” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир Наманган давлат педагогика институтида бўлиб ўтди. Унда тадбиркорликда катта тажрибага эга, Шуҳрат медали соҳиби ва “Ишбилармон аёл – 2025” танлови ғолибаси Ҳакима Тошматова ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.
Учрашувда хотин-қизлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, ёшларни замонавий ишбилармонлик тажрибаларига йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар қизғин мулоқот жараёнида ўз фикр ва таклифларини билдириб, мутахассислардан амалий саволларига жавоб олдилар.