Тажрибали тадбиркорлар ёшларга бизнеснинг сир-асрорларини ўргатди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро вилоятида тадбиркор аёллар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда тадбиркор аёллар ўзларининг бизнес бошлаш тажрибаси, эришган ютуқлари ва дуч келган қийинчиликларни енгиш йўллари ҳақида сўзлаб, ёшларга амалий маслаҳат ва илҳом бердилар. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, тажрибали ишбилармон аёлларнинг ёшларга бепул менторлик қилиши, мунтазам бизнес учрашувлари ва энг яхши стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш таклиф этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар бизнесни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар ва солиқ масалалари бўйича мутахассислардан жавоб олдилар. Якунда тадбиркорликни бошлаш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларни ўқув семинарлари ва амалий лойиҳаларга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.