Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 12-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бошланғич партия ташкилоти — партия фаолиятининг муҳим таянчи

12.11.2026
42

Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг халқ билан бевосита мулоқотини таъминлайдиган, жойлардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайдиган муҳим бўғиндир. O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури ижросида қуйи бўғин вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда амалий ишларга ҳисса қўшмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов Бухоро шаҳридаги «Пойкент Бухара» меҳмонхоналар тармоғида фаолият юритаётган таянч бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан учрашди.


Мулоқотда мазкур БПТнинг фаолияти, меҳнат жамоасида партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, аъзолар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари муҳокама қилинди. БПТ раиси Рустам Ахмедов бошчилигида 30 нафардан ортиқ аъзони бирлаштирган ташкилотнинг фаоллиги ва жамоадаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Бахтиёр Якубов бошланғич партия ташкилотлари «Халқ билан бирга» дастурида белгиланган вазифаларни жойларда амалга оширишда янада фаол бўлиши муҳимлигини таъкидлади. Учрашув якунида иштирокчилар фикр ва таклифларини билдирдилар, БПТнинг фаол аъзоларига партия ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?