Талаба ёшларнинг таклиф ва ғоялари эшитилди
OʻzLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро давлат техника университетида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда депутатлар, партия фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, таълим, бандлик ва тадбиркорлик имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар.
Мулоқот давомида талабалар томонидан таълим сифати, грант ва кредитлар, хорижий тиллар, IT соҳаси, иш билан таъминлаш ҳамда ёшлар тадбиркорлигига оид қатор таклиф ва саволлар билдирилди. Барча мурожаатлар юзасидан масъуллар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, университетда инновация марказини ташкил этиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ярмаркаларини ўтказиш каби ташаббуслар илгари сурилди.
Тадбир якунида жамоат ишларида фаол иштирок этаётган 23 нафар ёшга OʻzLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.